Январ 17, 2024 15:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда очарчилик кучайиши ҳақида огоҳлантирилмоқда
    Афғонистонда очарчилик кучайиши ҳақида огоҳлантирилмоқда

БМТ 2024 йилда Афғонистонда 15,8 миллионга яқин одам ўткир очликни бошдан кечиришини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидага сайтнинг хабар қилишича, БМТнинг гуманитар ёрдамни мувофиқлаштириш бошқармаси  (OCHA) душанба куни Афғонистоннинг турли минтақадаги фуқароларнинг аҳволидан хавотирда эканини маълум қилиб, Афғонистонн ҳали ҳам очлик ва тўйиб овқатланмасликнинг юқори кўрстакичларига дуч келмоқда деб эълон қилди.

Хабарга кўра 2024-йилда Афғонистонда 15,8 миллионга яқин одам ўткир очликни бошдан кечиради.

БМТнинг гуманитар ёрдамни муофиқлаштириш бошқармаси инсон талофатини олдини олиш ва афғонистонликларнинг асосий эҳтёжларини қондириш учун етарли  даражада барқарор бюджет керак.

Бундан олдин, БМТнинг Тараққиёт дастури Афғонистонда Толибон ҳукумати ҳокимяитга келганидан кейин, Афғонистон аҳолисига қарйиб 85 фоиз кунига бир доллар даромадга кун кечираётганини маълум қилган эди.

Бундан ташқари Жаҳон озиқ-овқат дастури ҳам Афғонистонда ҳар бир оила ўртача бир ойда ўз даромадларининг 91 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди ва бу масала эса кам  таъминланган оилалар кўпроқ кунлар  озиқ-овқатларини рационга киритишга мажбур қилган деб таъкидлади.

Ёрлиқ