Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари савдоси тўхтатилди
(last modified Mon, 22 Jan 2024 11:11:56 GMT )
Январ 22, 2024 16:11 Asia/Tashkent
  • Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари савдоси тўхтатилди
    Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари савдоси тўхтатилди

Покистон расмийлари Покистоннинг Афғонистон билан бир неча чегара пунктларини ёпилгани ортидан бу мамлакатнинг Марказий осиё давлатлари билан савдо ҳамкорлиги ҳам тўхтатилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги қўшма савдо-саноат палатаси раҳбари Жунайд Исмоил ўз сўзларида Исломобод ҳукумати  ва Афғонистон ўртасидаги 5 та чегара ўтиш пунктининг тўсилиши оқибатида Покистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдоси ҳам  тўхтатилди деб таъкидлади.

Покистоннинг ушбу расмийси шунингдек, хозирги вазият ҳам транзит ҳам ўзаро савдога таъсир кўрсатмоқда. Марказий Осиё давлатлари билан тижорат ҳам асосий чегара ўтиш жойлари тўсилганлиги сабабли тўхтатилди деб изоҳлади. У агар бу 5 та ўтиш жойни ёпишдавом этса, Покистоннинг иқтисодий барқарорлиги катта муаммога дуч келади деб  қўшимча қилди.

Покистонлик бу расмийси, Исломобод расмийларидан Афғонистон ва Покистон ўртасидаги савдо алоқалар хавф остида бўлганлиги туфайли бу муаммони тезда ҳал ққилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз Турхам ўтиш жойи шанба куни юк ташувчи транспорот воситалари учун ёпилди.

 Толибон расмийлари ҳам бу асосий ўтиш жойи афғонистонлик ҳайдовчилари учун визалар ва паспортлар бўйича келишмовчилик сабабли ёпилган деб маълумқ қилди. Улар Покисттон томони икки томонлама келишувга эришмаслар, Турхам ва Халочининг Покистон билан чегаралари абадий ёпишларидан огоҳлантирган.