феврал 06, 2024 16:26 Asia/Tashkent
  • Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон бюджетига молиявий ёрдами қисқарди
    Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон бюджетига молиявий ёрдами қисқарди

Ўтган йили хорижий давлатлар ва Халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон республикаси бюджетига молиявий ёрдамлари 17 фоизга қисқарган.

Эрон телерадиокомпаниясиининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2023-йил якунига биноан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар Бишкек ҳукумати бюджетига 16 миллиард 200 миллион қирғиз сўми ё ўзи 181 миллион 370 минг 113 доллар маблағ киритган.

2022 йилда эса хорижий мамлакатлар ва халқарро ташкилотларнинг ўтказмалари ҳажми 19 миллиард 500 миллион қирғиз сўми ё ўзи 218 миллион 316 минг долларга баравар бўлганди.

2023-йилда хорижий давлатларнинг Қирғизистонга ёрдам улуши  2 миллиард  800 миллион қирғиз сўмига яъни 31 миллион 348 минг доллар эди. Бу эса олдинги йил яъни 2022 йилга нисбатан 1,4 фоиз камдир.

Халқаро ташкилотлар ҳам Қирғизистонга 13 миллиард 400 минг сўм ё ўзи 150 миллион 22 минг доллар ажратганди ва бу ҳам олдинги йилига нисбатан 19,6 фоизга камдир.

Ёрлиқ