Қозоғистон савдо вазири: Эрон Қозоғистоннинг Форс кўрфазидаги муҳим ҳамкоридир
Қозоғистон республикаси савдо ва интеграция вазири Эрон Ислом республикасини Форс кўрфазида асосий ва муҳим ҳамкори деб атади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислмо республикасининг Остондаги элчихонасида Ислом Инқилоби ғалабасининг 45 йиллига бағишланган тантанали маросимида Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Арман Шакалиев Эрон халқини ислом Инқилоби ғалабаси ва милилй байрами билан табриклаб, Эрон Ислом республкасиниг бугунги кундаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларидаги бу ютуқлар ҳамда халқаро миқёсдаги Эроннинг мавқеи ва обрў-эътиборига тўхталиб Эрон Қозоғистоннинг Форс Кўрфази минтақасидаги асосий ва ишончли ҳамкоридир деб маълум қилди.
Қозоғистон республикаси савдо вазири шунингдек икки томоналма аоқларга ишора қилиб, Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро савдо айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳамда икки давлат ўртасидаги транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини қўшимча қилди.
У сўзларининг бошқа қисмида, ҳукуматлар шимол-жануб коридорининг муҳим тармоқларидан бири бўлган Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлини биргаликда ривожтирмоқда деб изоҳлади.
Эрон Ислом республикасининг Остонадаги элчиси Алиакбар Жавкор ҳам бу маросимида Теҳрон ва Остона ўртасидаги дўстлик ва қардошлик алоқаларига ишора қилиб, Эрон ва Қозоғистон президентларининг ўтган йили Теҳрон ва Остона шаҳарларига ўзаро ташрифлар икки давлат муносабатларида янги саҳифа очди ва амалга оширилган режалаштириш ва икки давлат савдо ҳажмини ошириш йўл харитасини тайёрлаш бипа икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларида катта сакрашга оли келиши ҳам кутилмоқда деб таъкидлади.