апрел 13, 2024 11:32 Asia/Tashkent
  • Минскда Россия ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Минскда Россия ва Марказий Осиё ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

12 апрель куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов сўзларига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, йиғилишда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда МДҲ доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, сиёсий, таълим, спорт, кадрлар салоҳиятини ошириш ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Бир овоздан Озарбайжоннинг Ганжа ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳарларини мос равишда 2025 ва 2026 йиллар учун МДҲнинг спорт пойтахтлари деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Минск шаҳрида “Марказий Осиё  ва  Россия” шаклидаги Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ТИВ делегациялари биргаликда кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифларни кўриб чиқди.

Ёрлиқ