Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Беларусь парламенти ўртасидаги ҳамкликлар кенгаяди
(last modified Tue, 27 Aug 2024 10:23:49 GMT )
август 27, 2024 15:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Беларусь парламенти ўртасидаги ҳамкликлар кенгаяди
    Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Беларусь парламенти ўртасидаги ҳамкликлар кенгаяди

Ўзбекистон Олий Мажлиси СенатТанзила Норбоева ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши раиси Наталья Кочанова билан учрашди.

Спутник сайтига кўра, Унда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Беларусь Миллий мажлиси Республика Кенгаши ўртасида 2024–2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) имзоланди.

Муҳокама чоғида Ўзбекистон ва Беларусь парламент вакиллари МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ каби халқаро парламент ташкилотлари доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганлигига урғу берилди.

Ўзбекистон ва Белорусь  дўстлик гуруҳлари фаолиятига ҳам эътибор қаратилиб, бу борадаги фаолият кўриб чиқилгани ва Комиссия номи Беларусь Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Сенат парламентлараро комиссияси деб қайта номлангани маълум қилинди.

“Эндиликда мазкур Комиссия юқори даражада эришилган келишувлар ижросини диққат билан кузатиб боришга, уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига амалий ёрдам бериши ҳамда унинг ишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳам фаол иштирок этади”, — дейилади хабарда.

Учрашувда қонун ижодкорлиги, гендер ва ёшлар сиёсати, таълим, тиббиёт соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш, ҳудудларни рақамли ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форуми моҳиятига ҳам тўхталиб ўтди.

Ёрлиқ