Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москвада бўлиб ўтган МДҲ йиғилишида қатнашди
Бахтиёр Саидов Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Телеграмм каналига таяниб кун сайтининг хабар қилишича, Бахтиёр Саидов ўзнининг ижтимоий тармоғида, "Бугун Москва шаҳрида Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва туркманистонлик ҳамкасбларимиз билан биргаликда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишини ўтказдик", – деб ёзди.
Хабарга кўра, МДҲ саммитига якуний тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
"Ҳамдўстликнинг барча мамлакатлари бир-бирини бирлаштирувчи мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган узоқ йиллик тарихий алоқаларга эга. Шундай бўлсада, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий ҳамкорликни оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятларни кўриб турибмиз", дейди Бахтиёр Саидов.
Транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш, савдо учун энг қулай муҳитни яратиш, дунё бўйлаб кучайиб бораётган можароларни ҳал қилиш, тинчлик ва фаровонлик учун кучларни бирлаштириш ҳамда минтақавий ва глобал миқёсдаги долзарб масалалар эътибор марказида бўлди.