Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади
Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида сўзлаган нутқида, МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳим деб айтди.
Спутник сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти ўз нутқида Россиянинг Ҳамдўстликда раислиги даврида кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади.
МДҲ мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
“МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар қайд этилди:
Ҳамкорликнинг иқтисодий йўналишида биргаликдаги фаолиятни кучайтириш устувор вазифа экани қайд этилди.
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 16 фоизга ошган. Муваффақиятли саноат кооперациясига кўплаб мисоллар мавжуд.
МДҲ тармоқ кенгашлари ва қўмиталари фаолиятини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.