Танзила Норбоева Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
октябр 11, 2024 14:32 Asia/Tashkent
Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.
Кун сайтининг хабар қилишича,Ўзбекистон парламенти юқори палатаси делегацияси Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланган Халқаро парламент конференциясида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.
Конференция аввалида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрига ташриф буюрган барча делегация раҳбарларини қабул қилди.
Мазкур халқаро анжуманда иштирок этиш учун Марказий Осиё давлатлари, Россия Федерацияси, Эрон, Беларус, Озарбойжон ҳамда Арманистон давлатларининг парламентлари раҳбарлари ташриф буюрган.
Ёрлиқ