Ўзбекистон Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари суиқасд уюштирилди
(last modified Sat, 26 Oct 2024 08:11:56 GMT )
октябр 26, 2024 13:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари суиқасд уюштирилди
    Ўзбекистон Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари суиқасд уюштирилди

Суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган. Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.

Кун сайтига кўра, Бугун, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум-суиқасд уюштирилган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябр куни Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.