Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказдилар
(last modified Sat, 09 Nov 2024 07:09:31 GMT )
ноябр 09, 2024 12:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказдилар
    Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокара ўтказдилар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл билан учрашди.

Кун сайтига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида.:"Бугун Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Корея Республикаси Президентининг жорий йил июн ойида Тошкентда бўлиб ўтган мулоқоти юқори технологиялар, инновацион иқтисодиёт, «яшил» энергетика, ақлли қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янада фаол ҳамкорликка йўл очганини қайд этдик". 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея  ўртасидаги барча келишувларни рўёбга чиқариш, айниқса, иқтисодий соҳада янги комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Юн Сок Ёл шу йилнинг 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.