Эрон ва Ўзбекистон Жанубий Кореядаги самолёт ҳалокати бўйича таъзия билдирди
-
Эрон ва Ўзбекистон Жанубий Кореядаги самолёт ҳалокати бўйича таъзия билдирди
Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматлари Жанубий Корея пойтахти аэропортида даҳшатли авиаҳалокат натижасида ўнла инсонларни қурбон бўлгани ортидан бу мамлакат ҳукумати ва халқига ҳамдардлик йўлладилар.
Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуо хизматиг таяниб хабар қлишича, “Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кореянинг Муан шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мокга таъзия мактуби йўллади”.
Шунингдепк Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Кореянинг Муан халқаро аэропортида содир бўлган самолёт ҳалокати бўйича ҳамдардлик билдирди.
Эрон ТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий ҳам бу мудҳиш ҳодисадан кейин Жанубий Корея ҳукумати ва халқига ҳамдардлик билдирди.
29 декабрь куни Jeju Air авиакомпаниясининг 7C 2216 рейсини амалга оширувчи Boeing 737-800 самолёти Муан аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан ошиб ўтиб, панжарага урилган. Ёнғин бошланган. Самолёт бортида 181 киши бўлган. Хорижий ОАВга кўра, икки кишидан ташқари, самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозиргача 124 кишининг жасади топилган. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, ҳалокатнинг эҳтимолий сабаблари сифатида об-ҳаво шароити ҳам, қушларнинг урилиши ҳам кўрилмоқда.