Қозоғистон ҳудудида Озарбойжон республикасининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради
(last modified Wed, 25 Dec 2024 10:14:48 GMT )
декабр 25, 2024 15:14 Asia/Tashkent
  • Қозоғистрн ҳудудида Озарбойжон республикасининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради
    Қозоғистрн ҳудудида Озарбойжон республикасининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар ташкилотининг хабарига кўра, Озарбойжон Республикасининг Бокудан Грозний шаҳрига учаётган йўловчи самолёти бугун чоршанба куни Қозоғистон жануби-ғарбида жойлашган Актау шаҳрида ҳалокатга учради.

Дастабки маълумотлар эса самолёт бортида 105 йўловчи ва 5 нафар экипаж бўлганидан далолат бермоқда.

Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ҳам журналистлар билан суҳбатда ушбу самолёт ҳалокатида жами 6 нафар йўловчи қутқарилди,бироқ Қозоғистон Фавқуллодда ишлар вазири омон қоланлар сонини  25 киши деб эълон қилди.

Озарнюс веб-сайти ҳам ушбу авиаҳалокатга самолётинг бир гуруҳ қушлар билан тўқнашуви сабаб бўлганини маълум қилган.

Ҳисоботда келтирилишича, йўловчиларнинг аҳволи ёки ушбу самолётга етказилган зарар миқдори ҳақида батафсил маълумотлар ҳали эълон қилинмаган.