Ўзбекистон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Wed, 18 Dec 2024 07:36:57 GMT )
декабр 18, 2024 12:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди
    Ўзбекистон президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали суҳбатлашди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон президенти матбуо хизматига таяниб хабар қилишича, суҳбатда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш масалалари диққат марказида бўлди.

Ўзбекистон президенти Қатар амирини миллий байрам - Давлатга асос солинган кун билан самимий қутлади.

Кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мамлакатлар ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

"Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари 2025 йилда бўлажак тадбирлар режасига, шу жумладан "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратишди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу йилнинг ноябрь ойида Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтди. Октябрь ойида Тошкент шаҳрида Қатар маданияти ҳафталиги тадбирлари муваффақиятли ташкил этилди.