Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири билан учрашди
Доҳа шаҳрида Саида Мирзиёева Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашиб мулоқот қилди.
Кун сайтининг хабар қилишча, “Биз Ўзбекистон ва Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвалини батафсил муҳокама қилдик”, деб ёзди ЧСаида Мирзиёева .
Суҳбатда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди.
“Самарқанд (2023 йил 5-6 июн) ва Доҳа (2023 йил 2 октябр) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошланди, дея оламиз.
Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз”, деди Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, 24 феврал куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.