Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Доҳадаги ҳаракатларини қоралади
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Доҳадаги ҳаракатларини қоралади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Доҳадаги ҳаракатларини қоралаб, расмий муносабат билдирганини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, бу хатти-ҳаракатлар Қатар давлати суверенитетини, унинг чегаралари дахлсизлигини ва хавфсизлигини бузиш сифатида баҳоланади, деб келтирилган Ўзбекистон ТИВ баёнотида.
“Бундай амаллар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини қўпол равишда менсимаслик ҳисобланади”, — дейилади расмий баёнотда.
Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига изчил қарши эканини таъкидлади. Шунингдек, Яқин Шарқдаги мураккаб вазиятни янада кескинлаштирадиган ҳар қандай қадамлар минтақада барқарорликка жиддий таҳдид солишини алоҳида таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Шавкат Мирзиёев Ғазо секторидаги вазиятдан чуқур қайғуда экани ҳамда Ўзбекистон фақат “икки халқ учун – икки давлат” тамойили асосида айни масалага адолатли ечим топиш тарафдори эканлигини маълум қилганди.