Шавкат Мирзиёев: Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i97730-Шавкат_Мирзиёев_Фаластиннинг_мустақил_давлат_тузиш_ҳуқуқи_ҳурмат_қилиниши_шарт
Бахтиёр Саидов Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммити йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга йўллаган
(last modified 2025-09-17T08:16:23+00:00 )
сентябр 16, 2025 16:24 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев: Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт
    Шавкат Мирзиёев: Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт

Бахтиёр Саидов Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган фавқулодда араб-ислом саммити йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга йўллаган

Спутник сайтининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон президенти баёнотида Қатар халқи ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамлигини қайт этиб, Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралади.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ўзининг қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади:

️Барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши лозим;

️Халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши зарур;

️БМТ қарорларига мувофиқ Фаластин халқининг мустақил давлат тузиш бўйича қонуний ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт;

️Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу аллақачон мамлакатимизда фаластинлик фуқароларнинг бир гуруҳини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлди.

Саммит минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бирликни намойиш этиш ва самарали қўшма қарорлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.