Ўзбекистон президенти ёрдамчиси/қизи/ Саида Мирзиёева фаластинлик болалар ҳолидан хабар ол
-
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси/қизи/ Саида Мирзиёева фаластинлик болалар ҳолидан хабар олди
ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик болаларни кўргани борди.
Саида Мирзиёеванинг Телеграмм каналига таяниб, Қалампир сайтининг хабар қилишича, “Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим. Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади. Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз”, дея ёзган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини билдирган эди. 27 декабрь куни 100 нафар яраланган фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳлари Ўзбекистонга эвакуация қилинди.