100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди
(last modified Fri, 27 Dec 2024 13:47:34 GMT )
декабр 27, 2024 18:47 Asia/Tashkent
  • 100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди
    100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар Ўзбекистонга вақтинча эвакуация қилинди

100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилинди.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчисига таяниб Газета сайтининг ёзишича, ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон элчисига кўра,эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади, дея қўшимча қилди Қиличев.

Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.