март 04, 2024 17:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 25 февраль-3 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири билан учрашди

 

  • Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясига санкция қўллади

 

  • Росатом ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда

 

  • Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегация Хитойга борди

 

  • Туркияда Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашдилар

 

  • Эрон ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмиталари ўзаро англашув меморандум имзоладилар

 

  • Ноқонуний йўллар билан АҚШ кетган ўнлаб ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

 

  • Тошкентда Эрон элчиси ва Ўзбекистон энергетика вазирининг учрашуви бўлиб ўтди

 

**

Доҳа шаҳрида Саида Мирзиёева Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашиб мулоқот қилди.

Кун сайтининг хабар қилишча, “Биз Ўзбекистон ва Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвалини батафсил муҳокама қилдик”, деб ёзди ЧСаида Мирзиёева .

Суҳбатда Ўзбекистон ва Қатар алоқалари 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. 

“Самарқанд (2023 йил 5-6 июн) ва Доҳа (2023 йил 2 октябр) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошланди, дея оламиз.

Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз”, деди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, 24 феврал куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Қатарнинг Доҳа шаҳридаги дизайн биенналесида “Ҳунарманд Ўзбекистон: толалардаги анъана” кўргазма лойиҳасини тақдим этди. Унда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

**

ЕИ

 

ЕИ кенгаши Украинага қарши урушининг 2 йиллиги арафасида Россияга қўллаган санкциялари рўйхатига Ўзбекистоннинг Mvizion компаниясини ҳам киритди

Газета сайтига кўра, Telegram`даги «Пик Скартариса» канали суриштирувларни эълон қилиб борувчи Important Stories сайтидаги маълумотларга асосан,  «ID Solutions компанияси Игор Иевлевга тегишли. Ўзининг LinkedIn саҳифасида Иевлев 20 йил давомида бир нечта муваффақиятли IT лойиҳаларини яратган ва ишга туширганини таъкидлайди… Унинг Ўзбекистон пойтахти Тошкентдаги Mvizion компаниясига ҳам алоқаси бор. Божхона маълумотлар базасига кўра, Mvizion Россиянинг ID Solutions компаниясига уруш бошланганидан кейин 1,8 млн доллар қийматидаги маҳсулотлар, жумладан, Американинг Hitech Global ва Nvidia компаниялари товарларини етказиб берган. Урушдан олдин ID Solutions ва Hitech Global тўғридан-тўғри савдо қиларди. Россиянинг ID Solutions компанияси ва Ўзбекистондаги Mvizion компаниясининг эгаси бир шахс — Игорь Иевлев»,.

Mvizion  компанияси 2023 йилнинг ноябрида  АҚШ, декабрда эса  Британия томонидан санкцияга учраган.

Бундан олдин  АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг бир қанча компанияларига чекловларни четлаб ўтиб, Россияга маҳсулот етказиб бергани учун санкциялар киритганди. Улар орасида Polarstar Logistics компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини ҳам бор.

**

Россия Давлат думасидаги ҳукумат соатида Компаниялар гуруҳи бош директори Алексей Лихачёв “Росатом” давлат корпорацияси ва Ўзбекистон кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда деб хабар қилди.

Спутник сайтига кўра, кичик атом электр станцияларига талаб сезиларли даражада ошган.

"Кичик атом электр станцияларига талаб жуда юқори ва бизнинг таҳлилчиларимиз яқин 10-15 йил ичида сайёрада 30-40 ГВтгача кам қувватли атом электр станциялари яратилишини айтишмоқда", — деди Лихачёв.

У, шунингдек, Россиянинг бир қатор компаниялари, жумладан "Норникель", “Газпромнефть"ва "Лукойл" билан кичик атом электр станциялари лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилаётганини айтди.

“Хўш, бир қатор давлатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Мьянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги бир қатор орол-давлатлар”, — дея қўшимча қилди у.

**

Ўзбекистон ва Хитой

 

29 февраль-1 март кунлари Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Хитойнинг Қашғар шаҳрига ташриф буюрди

Спутник сайтининг хабар қилишича, ташриф доирасида 1 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона ҳамда кўп қиррали шериклик муносабатлари юқори даражада ривожланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди.

2024-йилнинг январь ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган Олий даражадаги учрашув икки томонлама муносабатларнинг янги даврини бошлаб берди. Давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

**

Учинчи Анталия Дипломатик форуми доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашув ўтказди

Спутник сайтига кўра,  Саидов ва Лавров  Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг айрим долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги томонларни қизиқтирган қатор масалалар, жумладан, МДҲ ва ШҲТдаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидов икки давлат раҳбарларининг келишувларига мувофиқ Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг юқори динамикасини таъминлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Маълумот учун, 1-3 март кунлари Анталия Дипломатик форуми ўтказилмоқда.

**

Эрон ва Ўзбекистон

 

Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмиталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Эрон телерадиокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ўтган кунларда ихтисослашган учрашувлар ортидан  ўтказилган Эрон ва Ўзбекистон Миллий паралимпия  қўмитаси мутасаддиларининг қўшма мажлисида икки қўмита ўртасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш мақсадида ахборот ва эксперт кучларини алмашиш бўйича ҳамкорлик , спортчилар учун тадқиқот, ўқув ва ўқув лагерларини ўтказиш, қизиқиш ва икки таьминлаш ва тартибга солиш бўйича ҳужжатлар ва  тадқиқот лойиҳаларини алмашиш каби қўшма тадбирларда қатнашиш масаласи бўйича меморандум,   Эрон Ислом республикаси миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Муҳаммад Пўлодгар ва Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти Жамшид Ҳасанов томонидан имзоланди.

**

Эрон ва Ўзбекистон

 

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди

Қалампир сайтига кўра, Ўзбекистонга қайтарилганларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келган. 

"Багажимни йўқотиб, тўсатдан Мадридга учганман. Ушбу шаҳарда билет йўқолиб қолиб, 14 кун давомида 400 та ўзбек Мадридда "хор бўлган". Шу ердан Туркияга депорт қилинганмиз. Кейинчалик Гватемалага бордик ва яна ҳаракат қилиб кўрдик. 2 марта чегарадан қайтарилиб, иммиграцион жойда 2 сутка ётганман. Венесуэла фуқаролари билан "пешком" 3 кун юрганмиз. У ерда ҳам қочдик, юрдик, ўликларни ҳам, ҳамма нарсани кўрдик. Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама. 10 минг АҚШ долларига яқин пулим кетди. Июлда уйимдан чиққан бўлсам, август ойида мен ушбу давлатга етиб бордим. Лекин ишлай олмадим. Пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бормоқчи бўлганларга маслаҳатим борманглар. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон", дея таъкидлайди мамлакатга қайтарилганлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ноқонуний йўллар, хусусан Мексика чегараси орқали АҚШ чегарасини босиб кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқиб, улар қўйиб юборилмаслиги, аксинча, иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланишини айтилганди.

**

Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон энергетика вазири билан учрашиб, икки томонлама ва турли иқтисодий алоқаларни кучайтириш масаласи юзасидан фикр алмашди.

Эроннинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг Тошкектидаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан учрашди.

Ўзбекистон  энергетика вазири Эрон ва Ўзбекистон англашувини амалга ошириш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратди.  

Эрон товарларининг рақобатдошлаши ва сифатини тушунтирар экан, Эрон компанияларининг Ўзбекистоннинг муҳандислик-техник хизматлари лойиҳаларини амалга оширишдаги юқори салоҳиятини ҳам тушунтирди.

Қолаверса, учрашувда Ўзбекистон Энергетика вазири ва унга ҳамроҳ бўлган делегациясининг 1402-йил 13 -16 исфанд кунлари Теҳронга ташрифи имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш режалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ