Ўзбекистон ТИВ раҳбари иорданиялик ҳамкасби билан учрашди
(last modified Mon, 03 Feb 2025 10:29:33 GMT )
феврал 03, 2025 15:29 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари иорданиялик ҳамкасби билан учрашди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари иорданиялик ҳамкасби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида иорданиялик ҳамксаби билан учрашганини маълум қилди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон ТИВ раҳбари Телеграмм каналига таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди

Хабарнга кўра Бахтиёр Саидов Иордания бош вазир ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриатлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади билан учрашди. Вазирнинг сўзларига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларга янги динамикани олиб киришга алоҳида эътибор қаратилди.

“Шубҳасиз, олдимизда биргаликда амалга ошириш учун улкан салоҳият мавжуд. Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм оқимини ошириш, биродар шаҳарлар ва халқлар ўртасидаги ришталарни ривожлантириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштириш мавзулари бугунги кун тартибимиздан ўрин олди”, — деб ёзади вазир.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида иккита муҳим ҳужжат имзоланди:

Дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув;

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳамкорлик дастури.

Шунингдек, Саидов Иордания Олий таълим вазири Азми Маҳафза ва мамлакатнинг етакчи университетлари раҳбарлари билан ҳам учрашди. Учрашув давомида қўшма дастурлар, талабалар алмашинуви, илмий конференциялар ўтказиш ва бошқа йўналишларда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.