март 25, 2017 18:09 Asia/Tashkent
  • Баҳрайннинг турли минтақалари аҳолиси
    Баҳрайннинг турли минтақалари аҳолиси

Баҳрайннинг турли минтақалари аҳолиси Ол Халифа режими судлари томонидан баҳрайнлик ёшларга ўлим жазоси ҳукми чиқарилганлигини қоралаб, баҳрайнлик шаҳид Мустафо Ҳумдонни ҳимоя қилишда кенг қамровли норозилик намойишлар ўтказдилар.

Алолам телеканали хабарига кўра,  бугун Баҳрайннинг турли минтақалари яшовчилари  3 нафар ёш баҳрайнликларга ўлим жазоси ҳукмини берган  Ол Халифа режимига қарам бўлган суд органлари ҳатти ҳаракатини кескин қоралаб, Ол Халифа режимининг ноинсоний сиёсатларига зид шиорларини эълон этдилар.

Эътирозчилар шунингдек  18 яшар баҳрайнлик шаҳид Мустафо Ҳумдон суратларини қўлга олишлари билан  Ол Халифа режимининг  халққа қарши сиёсатларини маҳкум этдилар.

18 яшар баҳрайнлик Мустафо Ҳумдон ўтган январь ойида  Баҳрайннинг шиа мазҳабидаги таниқли руҳоний Исо Қосим манзили олдида ўтказилган митинг жараёнида  Ол Халифа режими хавфсизлик кучлари томонидан ўққа тутилиб шаҳид этилганди.

 

Ёрлиқ