апрел 22, 2017 18:08 Asia/Tashkent
  • Яман ракета бўлинмаси Саудия ёлланмаларининг Нажрондаги позициясини йўқ қилди
    Яман ракета бўлинмаси Саудия ёлланмаларининг Нажрондаги позициясини йўқ қилди

Ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга биноан, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси Саудия арабистонининг тажовузкорлик ҳаракатларига жавобан қайтарди

Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси Қоҳир-2 М русумли баллистик ракетани Нажрон вилоятининг ал-Ҳузаро минтақасидаги Саудия арабистони армиясининг базаси томонга қарата отди. Ал-Мусайра телеканали тарқатган хабарга биноан, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси Саудия арабистони қирувчи самолётларининг Яманнинг турли шаҳарларига қарата амалга ошираётган тажовузкорлик ҳаракатларига жавобан Арабистон жанубидаги Нажрон вилоятининг Ҳузаро туманида жойлашган Саудия ярмияси ва уларнинг ёлланмалари тўпланган жойга қарата Қоҳир-2 номли баллистик ракетани учирди. Натижада эса, бир нечта саудиялик ҳарбийлар ҳалок бўлди ва оғир жароҳат олди. Шунингдек, яманлик бир манба берган хабарга кўра, Яман халқ комитети ва армиясининг ракета бўлинмаси Саудия арабистони ёлламанларининг Жайзон минтақасидаги Умул Ҳежл қишлоғидаги позициясини нишонга олди. Ушбу ҳужум оқибатида кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлди ва яраланди ҳамда уларнинг техникалари йўқ қилинди.   

Ёрлиқ