феврал 11, 2018 18:33 Asia/Tashkent
  • сионистик режимнинг жосуслик учоғи
    сионистик режимнинг жосуслик учоғи

Фаластин муқовамат кучлари сионистик режимнинг жосуслик уочғларидан бирини уриб туширишга муваффақ бўлдилар.

Ливаннинг Алаҳд интернет сайтига кўра,  бугун Ғазо сектори шимолидаги Абу Сафия чегара минтақаси осмонида жосуслик маъмуриятини амалга ошириш ҳолида бўлган сиоинстик режимининг ушбу жосуслик самолёти  Фаластин муқовимат кучлари томонидан нишонга олинди.

Кеча шанба куни тонгида ҳам сионистик режим ҳарбий самолётлари бир неча маротаба Сурия ҳаво ҳудудларини бузиб бу мамлакат жанубидаги айрим минтақаларига авиазарбалар беришганди.

Бу ҳужум ортидан  Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид радар системаси сионистик режимининг иккита жосуслик ҳарбий учоғларини нишонга олди, улардан бири қулаб тушганди.
 

Ёрлиқ