май 01, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Яман чегаралари
    Яман чегаралари

Саудия Арабистонидаги ОАВлар ўтган ойи ичида Яманнинг кўнгилли кучлари амалиётларида чегара минтақаларида бу режимнинг 65 нафар ҳарбийлари ва зобитларини ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Алмасирага таяниб Меҳр ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари  бу мамлакат ғарб қирғоқларида ўтказган кенг- қамровли амлалиётларида  Саудия Арабистонининг ўнлаб ёлланмаларини йўқ қилиб, бошқа бир гуруҳини жароҳатлантиришга муваффақ бўлишди.

Яман шимолидаги Саъда чегара вилоятининг ҳарбий масъулларидан бири  ҳам яманлик ҳарбийларнинг  Арабистон жанубидаги Нажрон минтақаси Аззабъа ҳарбий базаси йўналишидаги саудиялик ҳарбийлар минган автомашанини нишонга олишгани ва бу амалиётда  икки нафар арабистонлик ҳарбийларини ҳалок бўлганини эълон қилди.

Ёрлиқ