июл 21, 2018 18:17 Asia/Tashkent
  • Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Фуа ва Кафарёни ҳимоя қилувчилар Ҳизбуллоҳ тарихида қаҳрамонлик кўрсатди
    Саййид Ҳасан Насруллоҳ: Фуа ва Кафарёни ҳимоя қилувчилар Ҳизбуллоҳ тарихида қаҳрамонлик кўрсатди

Эдлиб вилоятининг Фуа ва Кафарё шаҳридаги минглаб аҳолининг чиқиб кетиши билан бир пайтда, Сурия давлати ва қуролли гуруҳлар ҳамда террорчилар ўртасидаги келишувга асосан, Ливан ҳизбуллоҳ кучларининг олти нафар ҳарбийси уч йиллик муқоваматдан сўнг Ливанга сафарбар этилган. 

Ливан ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби Суриянинг Фуа ва Кафарё шаҳарчаларини ҳимоя қилаётган ушбу ҳаракат кучлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, уларга ўзининг миннатдорчилигини билдирди. 

Сурия шимоли ғарбидаги Эдлиб вилоятининг Фуа ва Кафарё шаҳридаги минглаб аҳолининг чиқиб кетиши билан бир пайтда, Сурия давлати ва қуролли гуруҳлар ҳамда террорчилар ўртасидаги келишувга асосан, Ливан ҳизбуллоҳ кучларининг олти нафар ҳарбийси уч йиллик муқоваматдан сўнг Ливанга сафарбар этилган. 

Ал-Миёдин тармоғининг хабар қилишича, Ливан ҳизбуллоҳ ҳаракатининг бош котиби  Саййид Ҳасан Насруллоҳ жума куни Ливан ҳизбуллоҳ жангчилари билан телефон суҳбатида шундай айтганки, шиалар яшайдиган Фуа ва Кафарё шаҳарчаларини ҳимоя қиладиганлар Ҳизбуллоҳ тарихида мустаҳкам ва абадий ғалабага эришиш йўлида қаҳрамонлик кўрсатишди. 

2015 йилдан буён террорчилар қамалида бўлган Фуа ва Кафарё шаҳарчаларини Ҳизбуллоҳ кучлари ҳимоя қилиб курашди.

Ҳизбуллоҳ ва мазкур жангчиларнинг оила аъзолари, муқовамат шаҳидларининг хонадон аъзолари ҳамроҳлигида ва ушбу мамлакат халқи ушбу жангчиларни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.  

Ёрлиқ