октябр 04, 2019 19:00 Asia/Tashkent
  • Ироқ Исломий ҳаракати: Ироқдаги нотинчликларда Американинг қӯли бор

Ироқ Исломий ҳаракати масъулларидан бирининг таъкидлашича, Бағдод олиб бораётган мустақил сиёсатлардан норози бӯлган Америка давлати Ироқни нотинч қилиш ҳаракатида.

Ал Маёдин телеканалининг хабарига кӯра Ироқ Исломий ҳаракати масъулларидан бири Ҳусейн Асадий телеканал мухбири билан суҳбатда деди: Бундан бир йил муқаддам Басра шаҳрида юз берган ҳодисалар такрорига гувоҳ бӯляпмиз.

Унинг айтишича,  Америка Ташқи ишлар вазири Помпео иқтисодий ва тижорат шартномаларини имзолаш учун Хитойга отланган Бош вазир Одил Абдулмаҳдига қӯнғироқ қилиб, уни бу муҳим сафардан қайтармоқчи бӯлади. 

Нажаф вилояти ҳокими эса машҳур уламоларни террор қилиш мақсадида шаҳарнинг қадимий минтақасига сизиб кирган террорчи гуруҳнинг қӯлга олингани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ӯтамиз: кейинги кунларда Ироқнинг айрим вилоятлари, жумладан Бағдодда умумий хизмат кӯрсатиш ҳолатининг ёмонлиги, иш жойларининг етишмаслиги ва давлат идораларида кенг илдиз отган коррупсияга қарши халқнинг норозилик намойишлари бӯлиб ӯтмоқда. Аниқ далиллар бу норозилик ҳаракати ӯз-ӯзидан пайдо бӯлмагани, унда чет эллик кучларнинг қӯли борлигини кӯрсатяпти.

Ёрлиқ