октябр 29, 2019 13:45 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим генерали: Эрон ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати  Исроилни уруш майдонига айлантиришлари мумкин

Сиоинстик режим генералларидан бири Эрон ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати қудратини тан олиши билан ишғол этилган Фаластин сарзаминига киришнинг ҳожати йўқ ва ракеталар ҳам Исроилни нотинчликлар, уруш ва ҳарбий можаролар минтақасига айлантириши мумкин деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Исроил режими генерали Исҳоқ Брик ўз сўзларидаа  аниқ  манбалар  ва далиллар асосида Ҳизбуллоҳ ҳаракати турли рақамдаги 130 минг ракета, 10 минг оғир ва узоқ масофага мўлжалланган  жумладан аниқ нишонга оладиган ракеталарга эгадир деб айтди.

Брик шунингдек Ҳизбуллоҳ  ҳаракатини узоқ масофага мўлжалланган ракеталарига тўхталиб, Ҳизбуллоҳ ҳаракати ракеталари 350-750 километрни нишонга олиши мумкин ва 750 киломтер масофага мўлжалланган Зулфиқор русумли ракетаси Туркия ва Сурия чегараларидан ўтиб сионистик режимнинг Илот шаҳарчасини нишонга олишини мумкинлигини эътирф этди.

Сионистик режимнинг ушбу генерали дунёда ҳеч бир мамлакат  шунча ракеталар қаршисида тура олишга қодир эмас. Бундай ракетлардан мингтаси Исроилни уруш ва ҳарбий можаролар майдонига айлантириши учун етарлидир. Буларнинг ҳамаси эса Исроил ҳудудига етиши мумкин бўлган ракетларнинг фақат бир қисмидир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ