октябр 01, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • Яман суди Трамп ва Малик Салмонни ўлимга маҳкум этди

Яман суди Саъда бозорида яманлик ўқувчиларниолиб кетаётган автобусга ҳаво ҳужуми уюштиргани сабаб Саудия подшоси Салмон бин Абдулазиз, бу режим валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва АҚШ президенти Дональд Трамп каби ўн кишини ўлимга маҳкум этди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 9 августда Саудия режимининг АҚШ томонидан қўллаб қувватланаётган армияси қирувчи самолётлари Яманнинг Саъда вилояти Заҳён шаҳрила яманлик болалар  минган автобусни нишонга олди в бу жиноят оқибатида  автобусдаги 55 бола қурбон бўлиб 77 нафари жароҳат олганди.

Сабо ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, судя Риёз Ар-Размоий бошчилигади суд жараёнида  юқоридаги шахслардан ташқари  Саудия шаҳзодаси Турки бин Бандар бин Абдулазиз, АҚШнинг собиқ мудофаа вазири  Жеймс Меттис, Яманнинг собиқ президенти Абдрабаҳ Мансур Ҳоди ва бошқа бир неча кишига чиқарилган ўлим ҳукми кўриб чииқлди. Бу шахслар шунингдек ҳодиса қубонларии яқинларига 10 миллиард долар товон тўлшга маҳкум қилинган.

 Саудия Арабистони тажовузкор коалицияси натоғи Турки Ал-Моликий  саудиялик қирувчи самолётлари томонидан яманлик талабалар ва ўқувчилар минган автобусни нишонга олинганидан кейин  бу ҳужум ҳарбий ва қонуний ҳаракатдир деб  даъво қилганди.

Саудия Арабистони режими, , БАА, АҚШ ва бошқа бир қатор реакцион режимларнинг кўмаги билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши ҳарбий ҳужумларини бошлаган  ва бу мамлакатни ер, ҳаво ва денгиздан қўршовга олган.

 Саудия Арабистони ва унинг итифоқчилари томонидан  Яманда урушни бошланганидан бери  ҳозиргача 14 мингдан ортиқ яманликлар қрубон бўлиб,  ўн минглаб одамлар жароҳатланган шунингдек миллионлаб ямаликлар ўз уй -манзилларини тарк этишган.

 

 

 

Ёрлиқ