декабр 14, 2020 12:21 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри портидаги танкерда портлаш содир бўлди
    Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри портидаги танкерда портлаш содир бўлди

Денгизчилик компанияларидан бирининг манбаи, Саудия Арабистонининг ғарбийй қисмидаги Жидда шаҳри портидаги танкерда портлаш юз бергани ҳақида хабар тарқатишди.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, бугун Британиянинг денгиз савдо амалиётлари маркази Қизил денгиз соҳилидаги Жидда шаҳри портида нефт ташувчи танкер бегона нарса билан тўқнашгани сабаб портлаш содир бўлганини эълон этди.

Британиянинг ушбу транспорт маркази шунингдек Сингапур байроғида бўлган  WWF Reyn нинг 22 нафар экипаж аъзолари ўзларини қутқаришга муваффақ бўлишган ва ҳалокат натижасида бирон кишига зарар етказилмаган де хабар қилди. Бошқа баъзи манбалар кемага Саудия Арабистони байроғи ўрнатилганини таъкидлашган. Портлаш жойидан нефт тўкилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Саудия Арабистони расмийлари бу воқеани изоҳламаган ва нефт савдоси порти ва тарқатиш маркзида содир бўлган воқеага муносабат билдиршмаган.

 

Ёрлиқ