март 19, 2022 14:28 Asia/Tashkent
  • Эрон жавоб ҳужумидан қўрқувга тушган, сионистик режим Сурия ва Ливан билан чегараларида жангариларини шай ҳолатига келтирган
    Эрон жавоб ҳужумидан қўрқувга тушган, сионистик режим Сурия ва Ливан билан чегараларида жангариларини шай ҳолатига келтирган

Айрим ОАВ, Тел-авив режимидаги айрим жосуслик манбаларга таяниб, Исроил режими армиясини Эрон томонидан ўт очишидан қўрқиб, Сурия ва Ливан билан чегарасида ҳарбийларини шай ҳолатга келтирган деб эълон қилишди.

Бугун " Аш-Шарқ-ул-Авсат" газетаси, бугун Тел-авидаги жосуслик манбаига таяниб, Эрон 12 баллистик ракета билан Эрбилдаги Исроил режими объектига қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва жавоб қайтарди деб маълум қилди. Хабарга биноан, сионистик режим Эроннинг шимолий қўшниси бўлган Озарбойжон республикасидаги дипломатик қарргоҳида ҳам тайёргарлик ҳолатини эълон қилган.

Исроил режими радиоси ҳам бугун бу режим армияси, бош штаби бошлиғи Авио Коҳави томонидан хавфсизликни баҳолаш ва маслаҳатлашувлардан сўнг шимолий  чегарада юқори шай ҳолатга келгани эълон қилди.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ушбу баёнотида  Эрон халқига хитобан:  Исломий ватаннинг хавфсизлиги ва тинчлиги Эрон қуролли кучларининг қизил чизиғидир ва ҳеч кимга унга таҳдид ва ҳужум қилишга рухсат берилмайди деб  таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз  Ироқ ОАВлари айрим хавфсизлик манбаларга таяниб, бу базалар Исроил режимининг жосуслик ташкилоти -Моссад ўқув маркази бўлгани ва баллистик ракеталар билан нишонга олинганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз 7 февраль босқинчи сионистик режимнинг Бейрут жанубидан Дамашқ атрофига уюштирган ракета ҳужумида ҳарамларр ва зиёратгоҳлар қуриқлайдиган Эрон ислом соқчилар корпусининг икки нафар жасур аъзоси шаҳид бўлди.

 

Ёрлиқ