май 27, 2024 15:00 Asia/Tashkent

Сионистик режим армияис сўнгги жиноятида Ғазо бўлгасининг жанубидаги Рафаҳ шимоли-ғарбидаги қочқинларнинг чодирлари ва турар-жой марказларини бомбардимон қилди ва натижада ўнлаб инсонлар шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ғазодаги ахборот идораси директори Исмоил Ас-Савобата бугун Дейр-ул Балаҳдаги Ал -Ақсо  шаҳидлар касалхонасида  бўлиб ўтган матбуот анжуманида,  босқинчи сионисти крежим армияси  ўтган бир сутка ичида Рафаҳдаги 10 дан ортиқ  фаластинлик  қочқинлар турар-жой марказлаини бомбардимон қилди ва натижада 190 дан ортиқ  фаластинлик шаҳид бўлди ёки яраланди деб эълон қилди.

Босқинчи сионистик режим Рафаҳ шимоли-ғарбидаги Ал-Барксат лагеридаги  фаластинлик қочқинлар чодирлари ва турар-жой уйларига еттита ракета отиб 40 кишини шаҳид қидди. Бу жинятда ўнлаб фаластинлик  яраланди ва уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

Ушбу оммавий қирғин халқаро ҳамжамиятга қочқинларга қарши геноцид давом этаётгани ҳақидаги хабар эканлигини айтган Ас-Савобата халқаро ҳамжамиятдан кўпроқ тинч  аҳолисининг ҳаётига зомин бўлаётган геноцид урушни тўхтатиш учун босқинчи Қуддус режимига босим ўтказишни сўради.

Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги ҳисоблотига биноан, сионистик режимнинг бу ваҳший ҳужумлари бошланганидан бери 6 мингга яқин инсонлар шгаҳид бўлиб  80 минг 400 дан ортиқ кишилар жароҳатланди.

Ёрлиқ