июл 24, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик кучлар ва сионист жангарилар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда икки фаластинлик шаҳид бўлди
    Фаластинлик кучлар ва сионист жангарилар ўртасидаги қуролли тўқнашувларда икки фаластинлик шаҳид бўлди

Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида фаластинлик жангчилар ва сионистик режим ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувда икки фаластинлик ҳалок бўлди, тўққиз нафар яраланди.

Қудс телеканали телеграмм каналининг хабар қилишича, Фаластиннинг Қизил ярим ой ҳам бугун эрталаб сионистик режим  жангариларини Ғарбий Соҳилдаги  Ноблус ва Женинга уюштирган ҳужумида Муҳаммад Ал-Азизий ва  Абдураҳмон Субҳ шаҳид бўлди ва  Жениннинг Қаботия шаҳрида сионист ҳарибйлари билан қаттиқ қуролли тўқнашувлари содир бўлди деб хабар қилди.

Фаластин Қизил ярим ой жамиятнинг хабар қилишича, сионистик режим босқинчи кучларини Қуддус шаҳрига ҳужуми чоғида тўққиз нафар фаластинлик тўғридан-тўғри отишма натижасида яраланган. Ярадорлардан бирининг  аҳволи оғир. Босқинчи кучлар ҳамон тиббиёт ходимларини бу ерга киришига тўсқлик қилмоқда.

Икки фаластинликни шаҳид бўлганидан кейин  бугун  Ноблусда умумий аза эълон қилинди. Фаластин онлайн телеграмм канали ҳам  сионистик режимнинг Қуддусдаги Шаъафот лагерига ҳужуми ва бир неча фаластилик ёшлар ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Бундан олдин Ҳамас сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  сионистик режимнинг фаластинликарга қарши тажовуз ва душманлик ҳаракатлари авж олганига жавобан қаршилик  шаҳидлар қонини оёқ ости қилишга расмийларимиз  ижозат бермайди деб эълон қилди.

Ёрлиқ