август 25, 2022 14:16 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг 11 муассасаси Байдендан Исроилга ҳарбий ёрдамини тўхтатишини сўрамоқда
    АҚШнинг 11 муассасаси Байдендан Исроилга ҳарбий ёрдамини тўхтатишини сўрамоқда

АҚШнинг 11 та муассасаси бу мамлакатнинг сионистик режимга барча ҳарбий ёрдамларини тўхтатишини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз ўтган пайшанба куни 19-август сионист аскарлари Рамалоҳ шаҳридаги Фаластин ҳуқуқий ва фуқаролик ташкилоти идорасига бостириб кириб жиҳозларни мусодара қилди.

Арабий-21 сайтига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, , бу муассасалар, АҚШ Исроил режимини Фаластин нодавлат ташкилотларига қарши асоссиз ҳужжатларига очиқчасига қраши чиқиши керак ва фуқаролик жамиятга қарши ҳужумларини бас қилиши зарур деб эълон қилдилар.

Жо Байден маъмурияти Исроилдан олтита Фаластин муассасасини ёпиш қарорини бекор қилишни ва бу муассасалар ва уларнинг ходимларига қарши барча ҳаракатларини тўхтатишини сўраши керак деб  таъкидлади.

DOWN ташкилоти масъулларидан бири мазкур муассасалар номи Исроилнинг террорзим рўйхатига киритилганидан бир йил ўтиб, Байден Исроилда бу фуқаролик ташкилотларга қарши ҳеч қандай ҳужжат йўқлигини жуда яхши билади деб маълум қилди.

Сионистик режим уруш вазири Бенни Гнац  2021 йил октябр ойида Фаластиннинг ушбу ташкилотларини " ноқонуний" деб иддао қилганди.

Европанинг 10 та давлати  Исроилнинг 2022-йил  январь ойидаги ҳаракатларини қоралаб, Фаластин нодавлат ташкилотларнии молиявий қўллаб-кувватлашда давом  этишларини таъкидлади.

 

Ёрлиқ