октябр 21, 2022 16:41 Asia/Tashkent
  • Ғарбий Ноблусдаги тўқнашувда 48 фаластинлик жароҳатланди. Фаластинлик ўсмир шаҳид жасади дафн этилди
    Ғарбий Ноблусдаги тўқнашувда 48 фаластинлик жароҳатланди. Фаластинлик ўсмир шаҳид жасади дафн этилди

Фаластин Қизил ярим олий жамияти кеча фаластинликлар ва сионист босқинчи кучлар ўртасидаги тўқнашувда Ноблус ғарбидаги Дейр шараф қишлоғида 48 киши жароҳатланди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим жангарилари ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ҳар куни турли баҳоналар билан мазлум Фаластин халқини шаҳид қилади, жароҳатлантиради ва ҳибсга олади.

Меҳр ахборот агенлигининг Фаластин ОАВларига таяниб хабар қилишича, бу норозилик намойишлар эса куни кеча босиб олинган Қуддуснинг Маолия Адумим шаҳри яқинида ўзининг  иккинчи отишма амалиётини ўтказаидан сўнг  сионистик жангарилари томонидан ўққа тутилгари в ау шаҳид бўлгани ортидан ўказилди.

Бошқа томондан кеча минглаб фаластинликлар Ғарбий соҳилда жойлашган Ал Байира шаҳрида босқинчи жангарилар томонидан отиб шаҳид қилинган 16 ёшли фаластинлик ўсмир Муҳаммад Фади Нурийнинг пок жасадини дафн этдилар.

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу фаластинлик ўсмирнинг Рамаллаҳ ғарбидаги Байтония шаҳрида шаҳид бўлганини эълон қилиб ўтган ойи  Бира шаҳридаги тўқнашувлар чоғида сионистик  режим жангарилари томонидан қорин қисмидан ўқ узилган Битония шаҳрида яшовчи 16 яшар фаластинилк Муҳаммад Фади Нурий жароҳтлари оғирлиги сабаб  шифохонада шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Шу тариқа фаластинлик шаҳидлар сони жорий йил бошида буён 174 нафага етди. Булардан 123 нафари Ғарбий соҳилда ва 51 нафари Ғазо секторида шаҳид бўлган.

Ёрлиқ