май 13, 2023 20:11 Asia/Tashkent
  • Сионистлар Ғазода иккита мактабни вайрон қилишди
    Сионистлар Ғазода иккита мактабни вайрон қилишди

Сионистик режим Ғазодаги турар-жой ва инфратузилма объектларини бомбардимон қилишда давом этиб, бу минтақанинг шарқидаги иккита мактабни вайрон қилди.

Сионистик режим ўтган сешанба куни эрталабдан бошлаб Ғазо секторига ҳужумларини бошлади.

Шаҳаб Неwс веб-сайтига кўра; Фаластин Таьлим вазирлиги маьлум қилди:Охирги беш кундан бери сионист режим томонидан Ғазо секторини тинимсиз бомбардимон қилиш натижасида Ғазо секторининг шарқидаги иккита мактаб вайрон бўлди.

Вазирлик қўшимча қилди:Сионистик ишғолчи режим фаластинлик болалар, ёшлар, аёллар ва қарияларни ўлдириш, Ғазо секторидаги уйлар ва шаҳар инфратузилмаларини вайрон қилиш орқали жиноятларини давом эттирмоқда, ўзининг шафқатсиз босқинлари билан мактаб ва таьлим муассасаларига ҳужум қилмоқда.

Фаластин Таьлим вазирлиги дунё давлатларини сионистик режим томонидан инсон ҳуқуқларининг очиқ-ойдин поймол этилишини қоралаб, бу тузум етакчиларининг уруш жиноятлари ишини Халқаро жиноий судга топширишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режимнинг Ғазога уюштирган ҳужумларининг сўнгги беш кунида 33 нафардан ортиқ фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ва 4 нафар аёл шаҳид бўлган, 147 нафардан ортиқ фаластинлик яраланди.

Ёрлиқ