май 13, 2023 16:55 Asia/Tashkent
  • Ғазодан босиб олинган ҳудудларга 1099 та ракета отилди;Темир гумбазнинг заифлашув статистикаси

Сионистик режим воизи Ғазода қаршилик кучлари билан тўқнашувларнинг янги босқичи бошланганидан бери босиб олинган ерлар томон 1099 та ракета учирилганини тан олди.

Ўтган ҳафта сешанба кунидан бери Сионистик режим армияси қирувчилари Ғазога ҳужумлар уюштирмоқда. Бу ҳужумларга жавобан Фаластин қаршилик гуруҳлари Тел-Авив ва босиб олинган ерлардаги бошқа сионистик шаҳарларни ракеталар билан нишонга олди.

Шаҳаб Неwс веб-сайтига кўра, шу шанба куни, Ғазодаги Фаластин қаршилик ҳаракати ва сионист армия ўртасидаги тўқнашувларнинг бешинчи кунида икки томон ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Сионист режим армияси воизи ўз баёнотида, ўтган бир неча кун ичида босиб олинган ҳудудларга отилган 1099 қаршилик  ракеталардан 865 таси Ғазо ва аҳоли пунктлари чегарасини кесиб ўтиб, сионистик режим ҳудудига кирганини билдирди. Сионистик режим воизига кўра, “Темир гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизими фақат 340 та қаршилик ракеталари билан курашиш ва йўқ қилишга қодир бўлган.

Яна бир хабар, Фаластин Исломий Жиҳодининг ҳарбий бўлими Қудс Бригадалари бугун қилган баёнотида Фаластин қаршилик ҳаракати урушнинг давом этиши ва Сор ал-Аҳрор жанги давом этишига урғу бериш мақсадида яна ишғол қилинган ерларни нишонга олишини маьлум қилди. Қудс баталёнлари баёнотида шундай дейилади:Қаршилик бир неча ойлик урушларга тайёрланди ва бизда узоқ нафас ва улкан аҳоли базаси бор.

Қудс бригадалари баёнотидан кўп ўтмай, сионистик режим матбуоти қаршилик кучлари икки дақиқа ичида ишғол қилинган ҳудудлар томон 50 дан ортиқ ракета отганини эьлон қилди.

Сионистик оммавий ахборот воситаси Еддиот Аҳаронт ҳам бу борада эълон қилдики, сўнгги уруш бошидан бери қаршилик ракеталарининг янги тўлқини мисли кўрилмаган ва жуда оғир эди.

Ҳисоботга кўра, Фаластин қаршилик кучларининг “Шаҳидлар қасоси” операцияси деб номланувчи ракета операцияси чоғида 2 нафар сионист ҳалок бўлган, 57 нафари яраланган.

Ғазо секторида сионистик режимнинг тажовузи туфайли фаластинлик шаҳидлар сони 33 нафарга, ярадорлар сони эса 147 нафарга етди.

Ёрлиқ