июл 04, 2023 10:07 Asia/Tashkent
  • Жениндаги сионистик жинояти араб ва исломий давлатларнинг кескин муносабатига дучор бўлди
    Жениндаги сионистик жинояти араб ва исломий давлатларнинг кескин муносабатига дучор бўлди

Сионистик режимнинг Женинга шафқатсиз ҳужуми исломий ва араб институтлари ва давлатларининг кескин муносабатига дуч келди ва бу давлатлар апартеид режимининг жиноятини халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузганлик деб баҳоладилар ва халқаро ҳамжамиятнинг бу билан шуғулланиши зарурлигини таькидладилар. 

Сионист режим аскарлари кеча эрталаб (душанба)дан бошлаб Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳри ва лагерига ҳужум қилди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, бу ҳужумларда 10 нафар фаластинлик шаҳид бўлган, 100 нафари яраланган.

“Паластин Ал-Явм” газетасининг ёзишича, сионист режимнинг Женинга қарши жинояти Миср, Иордания, Араб Лигаси ва бошқа араб ва исломий давлат ва муассасаларнинг қоралашига сабаб бўлди.

Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абулғайт сионистларнинг Женин шаҳри ва лагеридаги бугунги жиноятларини қоралар экан, бу жиноятларни тўхтатиш ва Тел-Авив шармандали жиноятлари ва амалётларини тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг аралашувига чақирди.

Яман Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Жениндаги қочқинлар лагерига ҳужум қилинганлигини ва сионистларнинг фаластинлик тинч аҳолига нисбатан шафқатсизлигини қоралади ва сионист душман билан алоқаларини нормаллаштирган араб ҳукуматларидан ўз позицияларини қайта кўриб чиқиб, тўғри йўлга қайтишни сўради.

Шу билан бирга, Қатар Ташқи ишлар вазирлиги сионистик режимнинг Женин шаҳри ва унинг қароргоҳига бир неча бор уюштирган ҳужумларини кескин қоралаб, тинчлик имкониятларининг заифлашуви ва сионистик режим томонидан кескинликнинг кучайиши туфайли зўравонлик даврининг кенг тарқалишидан огоҳлантирди.

Ироқ мусулмон уламолари уюшмаси ҳам баёнотида таъкидлаган:Бугунги кунда ислом ва араб халқлари, ҳукуматлар, муассасалар ва шахслар даражасида Фаластин олдидаги бурч ва мажбуриятларини бажаришда мисли кўрилмаган масъулиятга эга.

Шунингдек, Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида босиб олинган Фаластин ерларида зўравонликларнинг давом этиши ва унинг оқибатларидан огоҳлантирди ва сионистик режимнинг Фаластин шаҳарларига тажовузини тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятдан зудлик билан чора кўришни талаб қилди.

Шу муносабат билан БАА Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлади:Исроилнинг Женин ва унинг лагерларига уюштирган ҳужумларини кескин қоралаймиз ва бу режимнинг Фаластин халқига тез-тез ва ортиб бораётган ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш зарурлигини таькидлаймиз.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғарбий Соҳилдаги Женин лагерига қилган тажовузини қоралаб, бу тажовузни уруш жинояти ва инсониятга қарши жиноят деб таьрифлади ва аниқлади:Сурия Фаластин халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда уларнинг тўлиқ ҳуқуқларига эришгунга қадар босқинчиларга қарши курашини эьлон қилади.

Ёрлиқ