июл 29, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Ошуро куни маросимида Ироқ халқи кенг кўламли иштирок этмоқда
    Ошуро куни маросимида Ироқ халқи кенг кўламли иштирок этмоқда

Ироқ халқи Ошуро куни маросимида бу мамлакатнинг турли шаҳарларида катта иштирок этди.

Бағдод ал-Ёум веб-сайтига кўра; Бугун, 2023-йил 29-июл, шанба куни Ироқда 1444-йил Муҳаррам ойининг 10-куни бўлиб, бу кунларда минглаб Абу Абдуллоҳ Ал-Ҳусайн (а.с.)ни севувчилар Карбалода ҳозир бўлиб, Ошуро кунини иштиёқ билан нишонламоқда.

Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Ашуро куни Карбалодаги атмосфера суратларини эьлон қилди.

Бу суратлар орасида икки муқаддас зиёратгоҳ ўртасидаги муҳитни акс эттирувчи сурат эьлон қилиниб, кўпчиликнинг эьтиборини тортди.

Ироқ манбалари томонидан чоп этилган суратлар Ошуро кунини нишонлаш маросимида Ал-Насирия шаҳри (Ироқнинг Зил Қар вилояти маркази) аҳолисининг кўплигидан далолат беради.

Тақвимга кўра, бугун шанба Ироқ ва Ливан каби баъзи араб мамлакатларида Ошуро куни.

Ёрлиқ