август 07, 2023 11:31 Asia/Tashkent
  • Моссаднинг собиқ раҳбари: Исроил ниҳоясига етмоқда
    Моссаднинг собиқ раҳбари: Исроил ниҳоясига етмоқда

Моссаднинг собиқ раҳбари "Сионистик режим ўз ниҳоясига етмоқда" деб тан олган шароитда, Фаластин қаршилик гуруҳлари сионист босқинчиларни огоҳлантирди: шаҳидлар қони Фаластин қуролли интифодасининг давом этишига сабаб бўлади.

Душанба кунги Ал-Маядеен хабарига кўра; Сионистик режим (Моссад) ташқи разведка хизматининг собиқ раҳбари Тамир Пардо ишғолчи режим бош вазири Бенямин Нетаняху бошчилигидаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти режаси ҳақида ўз фикрини билдирар экан, шундай деди:Сионистик режим “ўз-ўзини йўқ қилиш механизмини ишга туширди ва ўз якунига етиб бормоқда”.

Моссаднинг собиқ раҳбари шундай деди:Унинг сионистик режимнинг ўз-ўзини йўқ қилиш ҳақидаги хулосаси, эҳтимол, Нетаняху бошчилигидаги ҳозирги коалиция ташкил этилишидан, яьни суд-ҳуқуқ ислоҳотлари режаси ишлаб чиқилишидан олдин бўлган бўлса керак.

Сионистик режим вазирлар маҳкамаси олдида турган ички ва ташқи муаммоларнинг кучайиши билан, таклиф қилинаётган суд-ҳуқуқ ўзгаришлари туфайли, бу режимдаги турли сиёсий, ҳарбий ва оммавий ахборот воситаларидан огоҳлантиришлар, сионистик режим фуқаролар уруши томон ҳаракат қилаётгани ва сўнгги нафасини олиши мумкинлиги мавзуси билан кучайди. 

Шу нуқтаи назардан, "13-канал" томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, босиб олинган ҳудудлар аҳолисининг 56 фоизи кескинлик фуқаролар урушига айланишидан хавотирда.

Нетаняҳунинг суд-ҳуқуқ ўзгаришлари туфайли сионистлар ишғол қилинган ҳудудларда ички уруш бошланишидан хавотирда бўлган шароитда бу режим етакчилари фаластинликларга қарши жиноятларини давом эттирмоқда. Шундай қилиб, сионистик режимнинг ички хавфсизлик вазири Итамар Бен Гуер яна бир бор нафрат ва ирқчи баёнотлар билан фаластинликларни ўлдиришга буйруқ берди ва шундай деди:Фаластинликни ўлдирган ҳар бир киши эьтирофга лойиқдир.

Бу ирқчилик баёнотлари кеча (якшанба) Женин шаҳрида сионистик режимнинг террор амалиётида уч фаластинлик шаҳид бўлганидан кейин содир бўлмоқда.

Уч фаластинлик ёшнинг шаҳид бўлишидан сўнг Қудс ва Женин бригадалари баёнот билан эьлон қилдилар:Ички жабҳамизни бузишга уринаётган сионист душман етакчиларига сўнгги хабаримиз шуки, Худонинг жазоси Женин баталонингиздан сизни қоплайди ва шаҳидлар қони қаршилик алангасига қўшилади ва Фаластин қуролли интифадаси курашининг давом этишига сабаб бўлади.

Охир-оқибат, бу гуруҳ Тел-Авив ҳукуматини яна бир бор огоҳлантирди:Сионистларнинг жинояти, Аллоҳ хоҳласа, уларга дўзах шаклида қайтади.

Ёрлиқ