сентябр 25, 2023 21:45 Asia/Tashkent
  • Босқинчи коалиция Яманга артиллерия ҳужуми уюштирди
    Босқинчи коалиция Яманга артиллерия ҳужуми уюштирди

Хабар манбалари Саудия Арабистони коалициясининг Яманнинг Саьда вилоятидаги чегара ҳудудларига артиллерия ҳужуми уюштирганини эълон қилди.

Саудия Арабистони АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қанча давлатлар кўмагида 2015 йилнинг март ойидан буён Яманга ҳарбий бостириб кирди ва мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан блокада қилди.

Ал-Маядеен тармоғи маълумотларига кўра, Саудия Арабистони коалициясининг Саьда вилояти (Шимолий Яман) ғарбидаги “Манбеҳ” ва “Шада” чегарадош икки ҳудудига артиллерия ҳужуми натижасида 4 киши жароҳатланган.

Сўнгги пайтларда Саьда вилоятининг чегара ҳудудларида Саудия Арабистони ҳарбийлари томонидан Яман фуқароларига ракета ҳужумлари, артиллерия ва тўғридан-тўғри ўқ узиш ҳолатлари кўпайган, бунинг натижасида бир қанча тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланган.

Яман саккиз йилдан ортиқ вақтдан бери қуролли кучлар ва Яман халқ қўмиталари ва коалиция кучлари ўртасида узлуксиз урушга гувоҳ бўлиб келмоқда. Унинг оқибатлари турли ўлчамларда акс эттирилган ва БМТ ҳисоботига кўра, у дунёдаги энг даҳшатли гуманитар инқирозга айланди.

Ёрлиқ