октябр 09, 2023 17:02 Asia/Tashkent
  • Тожикистон, Ўзбекистон ва  Қозоғистон Фаластин ва сионистик режимни кескинликлардан тийилишга чақирди
    Тожикистон, Ўзбекистон ва  Қозоғистон Фаластин ва сионистик режимни кескинликлардан тийилишга чақирди

Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари алоҳида баёнотларда Ғарбий Осиёда кескинликнинг кучайишини қоралаб, Фаластин ҳукумати ва сионистик режимни можарога чек қўйиш ва вазиятни нормаллаштиришга чақирди.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) сионистик режимнинг ёвузликларига жавобан шанба (7 октябр) кунидан  "Ал-Ақсо тўфони"  номли қўққисдан ва катта операция бошлаб босиб олинган ҳудудларга, жумладан Тел-Авив, Ашдод ва Ашкелонга юзлаб ракеталар билан ҳужум қилди. Оқибатда камида 1000 сионист ҳалок бўлди, 1800 дан ортиқ одам яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Тожикистон дипломатик идораси баёнот берди:Тинч аҳолининг сезиларли қурбонлари ва кўп сонли ижтимоий ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлишига олиб келган кескинликнинг кучайиши Тожикистонда чуқур хавотир уйғотди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам зўравонлик ҳаракатларини қоралар экан, томонларни зўравонликни зудлик билан тўхтатиш ва вазиятни нормаллаштириш учун мулоқот бошлашни таклиф қилди.

Шу муносабат билан Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Асмадяров ўз мамлакатининг Фаластин ва сионистик режим ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиб бораётганидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди ва шундай деди:Қозоғистон томонлардан вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун сиёсий йўлларни излашини истайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Фаластин ва сионистик режим можароси ҳудудида тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келган ва бутун Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги  ўз баёнотида маьлум қилди:Ўзбекистон курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақиради.

Фаластин қаршиликларининг босиб олинган ҳудудлардаги кутилмаган ва кенг кўламли операцияси учинчи кунга кирди, айни пайтда Исломий Жиҳод ва Арин ал-Асуд каби бошқа қаршилик гуруҳлари кучлари ҳам Ҳамас жангчиларига қўшилди ва Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳам Ливан жанубидаги босиб олинган Шаба ҳудудида учта ционист тинглаш ва радар базасини нишонга олди ва йўқ қилди.

Ўтган ҳафта давомида сионистлар яҳудийларнинг Суккот байрами баҳонасида Ал-Ақсо масжидига кўп марта ҳужум қилдилар ва фаластинликлар билан тўқнашдилар.

Ёрлиқ