октябр 24, 2023 13:48 Asia/Tashkent

Фаластин қаршилик кучлари гуманитар сабаблар ва касаллик туфайли икки нафар сионист маҳбусни озод қилди.

сионист режимнинг ирқчи ёндашувининг давом этиши ва мазлум Фаластин халқининг ўлдирилиши Фаластин қаршиликларининг 2023 йил 7 октябрдан бошлаб “Ал-Ақсо тўфони” операциясида бу режимга оғир ва тузатиб бўлмас зарбалар беришига сабаб бўлди. Ушбу операцияда камида 1400 сионист ўлдирилган ва юзлаб сионистлар асирга олинган.

Фаластиннинг “Сама” ахборот агентлигига кўра, Нурит Исҳоқ ва Ёчфед Лиушиц Миср ва Қатар воситачилигида инсонпарварлик ва касаллик туфайли озод қилинган икки сионист маҳбусдир.

Хамаснинг ҳарбий бўлими бўлмиш Ал-Қассам бригадалари вакили Абу Обейда бу икки исроилликнинг озод этилишини Америка халқи ва бутун дунёга Байден ва унинг фашистик ҳукуматининг маҳбусларга ёмон муносабатда бўлгани ҳақидаги даъволари ёлғон ва асоссиз эканлигини исботлаш мақсадида деб ҳисоблади.

Худди шу контекстда, "Ҳамас" исломий қаршилик ҳаракатининг Фаластин ташқарисидаги раҳбари Холид Машьал шундай деди:Агар шартлар тайёр ва мос бўлса, Ғазодаги барча Исроил фуқаролари озод қилинади.

Аммо бошқа тарафда сионистик режим қамоқхонасида қийноқлар остида қолган Ҳамас етакчиларидан бири Умар Дарагме шаҳид бўлди.

Дарагменинг шаҳидлиги эълон қилингандан кейин Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тубас аҳолиси унинг шаҳид бўлишига норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди.

Ёрлиқ