октябр 31, 2023 19:39 Asia/Tashkent
  • Санъо ҳукумати: биз қаршилик кучларнинг бир қисмимиз ва олдимизга ҳеч қандай тўсиқ ҳам мавжуд эмас
    Санъо ҳукумати: биз қаршилик кучларнинг бир қисмимиз ва олдимизга ҳеч қандай тўсиқ ҳам мавжуд эмас

Яман ҳукумати бош вазири ўз сўзларида географик масофага қарамай, Яманнинг сионистик режимга қарши курашда рол ўйнашига ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас деб айтди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Яман Миллий Нажот ҳукумати Бош вазири Абдулазиз бин Ҳабтур ўз баёнотида Фаластин Исломий Қаршилик  ҳаракати -ҲАМАС Фаластин халқининг ажралмас бир қисми эканлигини ва уни ва қаршилкни йўқ қилиб бўлмаслигига тўхталиб,  Фаластинни ўғирланган ер сифатида ўз халқига қайтариш фақат қаршилик йўли билан муяссар бўлади деб  изоҳлади.

Бин Ҳабтур шунингдек яманликлар Ғазо бўлгаси халқи ва бутун Фаластин, Жанубий Ливан, босиб олинган Голан ва барча араб ерлари билан  мутлақ бирдам деб эълон қилди.

Сионистик режим армияси ҳам бир неча дақиқа олдин биз Ямандан ҳавога кўтарилган бўлиши мумкин бўлган ҳудудга етиб тушишидан олдин бир худкуш дронни уриб туширдик деб иддао қилди.

Яман Олий сиёсий кенгаши раиси Меҳди Ал-Машот ҳам сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига қуруқликдаги ҳужуми билан  боғлиқ ҳар қандай ахмоқликларга қараши курашувчи қўшма амалиёт манбаи мавжудлигига тўхталиб биз сионистик реждим мағлубиятга учрагунича Фаластин халқиининг ёнидамиз деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ