ноябр 03, 2023 18:57 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби: сионистик режим билан жангдан кўра қонуний, инсонийроқ жанг йўқ
    Ҳизбуллоҳ ҳаракати Бош котиби: сионистик режим билан жангдан кўра қонуний, инсонийроқ жанг йўқ

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ бугунги нутқида агар биз тўлиқ ҳуқуқий, инсоний, ахлоқий ва диний жанг топмоқчи бўлсак, сионистлар билан жангдан яхшироқ жанг топа олмаймиз деб айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳи  ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг Қудс йўли шаҳидларини улуғлаш муносибатидаги нутқи эса  бу сўзлардан сионистик режим қўрқиб шай ҳолатга келгани ва сионистик режим телеканаллари ҳам  бутун Ғарбий Осиё бу сўзларни эшитиши учун нафасни ушлаб тургани эълон қилган пайтда билдирилмоқда. Насрулоҳнинг нутқи бир неча дақиқа олдин бошланди.

Ҳизбулоҳ ҳаракати Бош котиби бугун жума куни Бейрут шаҳридаги жанубий чеккасида ўтказилган  Ҳизбуллоҳ шаҳидларни хотирлаш маросимида  қуролга эга бўлишдан олдин бизнинг асл-кучимиз иймон-эътиқод, идрок, ҳушёрлик, бу ғояга содиқлик, фидоийлик юксак шайлик ва чексиз сабр-тоқатдирки бунга шаҳидлар оилалари намуна бўлади деб эълон қилди.

Насруллоҳ шунингдек бу афсонавий ва қаҳраомн миллатга саломлар бўлсин, бу дунёда тенги йўқ халқ- Ғазо халқи. Тилимиз Ғазо ва Ғарбий Соҳил аҳолисининг буюклиги, жасорати ва барқарорлигини ифода эта олмайди деб изоҳлади.

Ҳизбуллоҳ Бош котиби Ал-Ақсо тўфони амалиёти ва бу ҳақда ҳеч кимнинг билмагани бу амалиёт бутунлай Фаластин халқи ва унинг мақсади учун эканлигини ва минтақавий ва халқаро муаммоларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини исботлади деб айтди. У шунингдек  Ал-Ақсо тўфони операциясида содир бўлган воқеа  Эроннинг қаршилик гуруҳлари устида ҳеч қандай қўриқчи йўқлигини ва ҳақиқий қарор қабул қилувчилар қаршилик етакчилари ва уларнинг жангчилари эканлигини кўрсатди деб таъкидлади.

Насруллоҳ бу нутқида сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумида содир этган ваҳшиёна жиноятларини қоралаб, бугун бутун дунё аҳли кўз онгида сионистик режим аёллар ва болаларини қирғин қилмоқда уйлар ва маҳаллаларни вайрон қилмоқда лекин Ғазо бўлгасидаги жиноятлар суратлари сионистларга Ғазодаги ғалаба Фаластин халқиники мағлубият эса душманники эканлигини кўрсатмоқда деб  эълон қилди. 

Ҳизбулоҳ ҳаракати Бош котиби сўнгги йилларда Фаластиндаги вазият жуда оғир бўлганини янги экстермист, жоҳил ва золим сионистик режимнинг ҳокимиятга келиши билан вазият янада оғирлашганини маълум қилди.

Ёрлиқ