ноябр 19, 2023 10:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ва бошқа давлатлар сионистлар томонидан Ал-Фахора мактабида амалга оширилган жинояткор қатлиомларни қораладилар
    Эрон ва бошқа давлатлар сионистлар томонидан Ал-Фахора мактабида амалга оширилган жинояткор қатлиомларни қораладилар

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби сионистик режимнинг Жабалиядаги "Ал-Фахора" ва "Тал Заъатр" мактабларида юзлаб Фаластин фуқароларини жиноий, ақлдан озган ва ваҳшийларча ўлдиришда болаларни ўлдирувчи ҳаракатини кескин қоралади.

Эрон телерадиокомпанияснинг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Носир Каньоний шанба куни кечқурун шундай деди:Афсуски, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқининг геноцид қилиниши юзасидан дунё давлатлари ва халқаро ассамблеяларнинг ҳаракатсизлиги соясида сионист зўравон режим Фаластин фуқаролари, аёллари ва болаларига қарши ҳар куни ўз уйларида ва аҳоли пунктлари, қочқинлар ва бошпана изловчилар учун вақтинчалик турар жойларда мутлақо бепарволик ва шафқатсизлик билан янги ҳарбий жиноятлар ва оммавий қотилликларни содир этмоқда. 

У жиноятчи сионистик режимнинг мазлум ва ҳимоясиз Фаластин халқига қарши очиқ ва қасддан уюштирган геноциди олдида халқаро ҳамжамият масъулиятини ва айниқса исломий давлатларнинг зудлик билан ва тўхтатувчи чора кўришига чақирди.

Айни пайтда; Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳания, шанба оқшомида сионистик режимнинг тинч қочқинлар жойлашган мактабларда, хусусан, икки мактаб Фахура ва Тал ал-Заьтарда ваҳший жиноятларидан кейин, касал ва ярадорлар Шафа касалхонасидан эвакуация қилинганидан бир неча соат ўтгач, у минтақавий ва халқаро раҳбарлар ва расмийлар билан телефон орқали гаплашди ва Фаластин халқини ўлдиришни тўхтатиш учун жиддий чоралар кўришга чақирди.

Шу билан бирга, Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммед бин Абдулраҳмон бин Жассим Ол Сони шанба оқшомида қилган чиқишида Ғазо секторидаги ҳалокатли гуманитар вазиятнинг издан чиқиши чуқур ташвиш билдириб, сионистик режимнинг такрорий жиноятлари ва тинч аҳоли нишонларига ҳужумлар, жумладан, Ғазо секторидаги касалхоналар ва мактабларга ҳужамларига қарши мамлакатнинг қатъий қаршилик кўрсатиши ҳақида эълон қилди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида сионистик режимнинг Ғазодаги УНРВАга қарашли “Ал-Фахора” мактабини бомбардимон қилиш жиноятини қоралаб, тинч аҳолини уюшган нишонга олишига қарши эканини таъкидлади. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги фаластинликларга қарши ушбу жиноятларни содир этгани учун сионистик режимни халқаро таъқиб қилиш механизмини фаоллаштиришга чақирди.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди:сионистик режимнинг Ал-Фахора мактаби мактабига ҳужуми уруш жинояти бўлиб, тергов ва жиноятчиларни жазолашни талаб қилади.

Ёрлиқ