декабр 05, 2023 12:07 Asia/Tashkent
  • Фаластин қаршилик кучлари сионистик режимнинг танклари ва транспорт воситаларини \
    Фаластин қаршилик кучлари сионистик режимнинг танклари ва транспорт воситаларини \"овламоқда\"

Сўнгги 24 соат ичида Фаластин қаршилик кучлари босқчинчи сиоинстик режимнинг 28 та ҳарбий машинаси, хусусан танклари, бронотехника ва транспорт воситаларини йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Фаластин Қаршилик ҳаракати ҲАМОСнинг ҳарбий қангои бўлган " Изуддин Қассам" батальонлари матбуот котиби, Абуубайда қаршилик кучларнинг сионистик режим билан жангда эришган ютуқларини тушунтирар экан,  Қассам гваридялари кучлари сионистик режим босқинчилари билан бўш масофадан тўқнаш келишди ва уларнинг бир қанчасини ўлдирди деб изоҳлади.

Абуубайда ўз сўзларида "Изуддин Қассам" кучлари ўтган 24 соат  давомида, Ғазо бўлгасидаги можаронинг барча жабҳаларида танклар, бронотранспортерлар ва транспорт воститаларидан иборат 28 та ҳарбий техникани йўқ қилишша муваффақ бўлган деб қўшимча қилди.

Бундан ташқари Фаластин қаршилик кучлари Ал-Фалужа ҳудудидаги Исроил режими ҳарбий бўлинмалари билан тўқнашувда бир қанча сионист жангарисини йўқ қилишди.

Вақтинчалик оташкесим тугагач, сионистик режим армияси Ғазо бўлгасидаги ҳужумларини қайта бошлади ва Фаластин қаршилик кучлари Исроил режими жангарилари ҳужумларигша жавобан сионистлар аҳоли пунктларини нишонга олмоқда.

Ёрлиқ