Январ 11, 2024 12:49 Asia/Tashkent
  • Эрон ҳукумати сионистик режим устидан халқаро судда суд жараёнини қўллаб-қувватлади
    Эрон ҳукумати сионистик режим устидан халқаро судда суд жараёнини қўллаб-қувватлади

Эрон ТИВ Жанубий Африка ҳукуматининг босқинчи сионистик режим устидан Халқаро судга шикоят қилиш бўйичса ҳаракатларни қўллаб-қувватлади.

Сионистик режим 7-октябр куни ҲАМОС ҳаракати билан кураш баҳонасида, АҚШ ва бошқа Ғарб иттифоқчиларинг сиёсий ва ҳарибй ёрдами билан Ғазо бўлгасининг ҳимоясизз аҳолисига ҳаводан ва қурқуликдан ваҳшиёна ҳужумлар уюштириб келмоқда.

Исроил режимининг ушбу ваҳшиёна ҳужумлари натижасида, Ғазода кўплаб уйлар вайрон бўлди, аҳолисининг кўпчилиги уй жойлларини тарк этди ва 23 минг 357 дан ортиқ инсонлар шаҳид бўлиб, яна 59 минг нафардан ортиғи яраланди.

Бу жиноятлар ортидан Жанубий Африка республикаси Ғазо бўлгасидаги фаластинликларнинг оммавий қирғин этилиши айбдорларини жазолаш ва сионистларнинг жиноятларига чек қўйиш мақсадидп Голлланидянинг Гаага шаҳридаги Халқаро судга сионистик режим устидан шикоят қилди.

84 саҳифалик қонун лойиҳасида Жанубий Афрфика Исроил режимини геноцид жиноятларини олдини олиши ва жазолаш тўғрисидаи конвенсия қоидаларини бузганликда айблади.

Бугун ва эртага яъни 11-12 январ кунлари Гаага халқаро суди Ғазодаги геноцид  иши бўйича Жанубий Арфика ва сионистик режимнинг ҳуқуқий қарашларини ўрганади.

Бугунгача кўплаб давлатлар жумладан Покистон, Индонезия, Сурия  Малайзия, Боливаия ва Венесуэлла ва Ливан ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳам сиоинсти крежимнинг яқинда содир этилган жиноятлари ва геноцидларини Халқаро судгаа кўриб чиқилиши ва муҳокама этилишини қўлаб-қувватладилар.

Эрон Ислом республикаси ҳам ушбу муносабат билан сионистик режим апартеид режиминиг Фаластиннинг мазлум халқига қарши уруш жиноятлари ва геноцидларини яна бир бор кескин қоралаб,  қаршилик кўрсатишни озод қилиш ҳаракати сифатида қўллаб-қувватлашини ва Фаластин халқининг ишғолга қарши курашда халқаро ҳуқуққа мувофиқ қонуний ва тан олинган ҳуқуқини эълон қилди.

Ёрлиқ