Январ 17, 2024 14:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Ғазо жанубига уюштирган тажовузларида яна 13 фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режимнинг Ғазо жанубига уюштирган тажовузларида яна 13 фаластинлик шаҳид бўлди

Кеча ОАВ сиоинстик режимнинг Ғазо жанубидаги ҳужумларида яна 13 фаластинилк шаҳид бўлганини хабар қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Исроил режими армиясининг Хон Юнис ғарбидаги ҳаво ҳужумларида, 13 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб яна бир қанча фаластинликк жароҳатланди.

Сионистларнинг Ғазо бўлгасига тажовузларини давом этиши дунёнинг кўплаб расмийлари Давос  саммити чоғида бу ҳужумларни қораланган пайтга тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз Давос саммитида қатнашиш мақсадида, Швецарияга борган БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ҳам " мен Ғазо секторидаги можароларнинг минтақага тарқалишидан қаттиқ хавотирдаман" деб айтди.

Антонио Гуттереш шунингдек Ливан ҳозир хавфли даражада можарога яқин эканини айтиб Ливанни янги Ғазога айланишини истамаймиз деб изоҳлади.

Ғазода оташкесимни ўрнаитишга  саъй ҳаракатлари,  АҚШнинг қаршилиши ва Вашингтоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги вето ҳуқуқларидан  фойдаланиши сабабли ҳозиргача муваффақиятсизликка учраган БМТ Бош котиби, яна бир марта Ғаззо бўлгасида ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Германиянинг Берлин шаҳри аҳолиси кеча оқшомида мамлакат расмийларининг сионистик режим жиноятларини  қўллаб-қувватлашдаги позицияларидан  ғазабини билдириш учун намойиш ўтказдилар. Британияда олиб борилган сўнгги тадқиқотлар натижаси эса,  бу мамлакат аҳолисининг салмоқли қисми сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятлари ва Яманга қарши ҳарбий тажовузига қарши бўлганидан далолат бермоқда.

Ёрлиқ