Январ 28, 2024 13:51 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг СЕНТКОМ штаб-квартираси: Яман армияси Қизил денгизда яна бир кемага ҳужум қилди
    АҚШнинг СЕНТКОМ штаб-квартираси: Яман армияси Қизил денгизда яна бир кемага ҳужум қилди

АҚШ террорчи кучларининг минатақадаги марказий қўмондонлиги штаб -квартираси -СЕНТКОМ, Яман қуролли кучларини Қизил денгиздаги яна бир кемани нишонга олганини тасдиқлади.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  АҚШ террорчи кучларининг минтақадаги марказий қўмондонлиги -СЕНТКОМ ўз баёнотида, Яман армияси Адан кўрфазида  Маршалл ороллари байроғи остида сузиб юрган кемани баллистик ракета билан нишонга олганини тасдиқлади.

 Яманнинг Ансоррулоҳ ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Муҳаммад Ал Бахитий эса бугуги суҳбатида сионистик режимга қарши амалиётлар ҳам Ғазо секторига қарши тажовузлар тугагунига қадар давом этишини маълум қилди.

Кеча Яман Олий сиёсий кенгаши аъзоси Муҳаммад Али Ал-Ҳувсий ҳам ўз сўзларида, агар АҚШ кўпроқ жабр кўрмасликни истаса, Яманга ҳужум қилиш ва таҳдиқ қилишдан қочиши ҳамда сиоинстик режим уруш жиноятларини тўхтатишга ва бу режимни Ғазонинг тўлиқ блокадасини олиб ташлашга мажбр қилиши зарур деб эълон қилди.

Яман Қуролли кучлари сионистик режими Ғазо секторига қарши ҳужумларни тўхтатмагунича бу сохта режим кемаларига ёки Қизил денгиздаги ишғол ҳудудларига йўл олган бошқа кемаларга ҳужум қилишни давом эттиришни таъкидламоқда.

Ёрлиқ